Тошкент шаҳрида машинасида соатига 110 км/соат тезликда ҳаракатланган Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев 3 млн 60 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Тошкент шаҳрида Париж Олимпиадаси чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев президент совға қилган Tahoe автомобилида 110 км/соат тезликда ҳаракатланди. У буни Instagram саҳифасига жойлаштирди. Шаҳарда тезлик чеклови 60 км/соатни ташкил этади.
Ўзбекистонлик боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев мексикалик рақибини мағлуб этиб, Олимпиада олтин медалини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев америкалик Омар Жонсни мағлуб этиб, Олимпиада олтини учун жанг қиладиган учинчи ўзбекистонлик боксчи бўлди. Шу куни яна уч нафар ўзбекистонлик курашчи ҳам баҳсларини ўтказди, улардан икки нафари бронза медали учун имкониятларини сақлаб қолди.
Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтаётган бокс бўйича ЖЧда илк олтинни қўлга киритди. Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалда қозоғистонлик рақиби Дулат Бекбауов устидан 5:0 ҳисобида ғалабага эришди ва 200 минг доллар пул мукофоти эгасига ҳам айланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг